Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.
Ушбу шарҳ «Ўзгидромет»нинг қисқа ва ўрта муддатли об-ҳаво прогнозлари асосида тузилган бўлиб, у бевосита об-ҳаво прогнози эмас.
Бу каби шарҳлар об-ҳаво бюроларининг прогнозларидаги рақамлар, ҳодисаларни оддий тилда тушунтириш имконини беради. Айрим нуқталарда «Ўзгидромет» ҳали тақдим этишга улгурмаган ахборотлар халқаро об-ҳаво прогнози марказларининг маълумотлари билан тўлдирилган — бу ҳам прогнозларни шарҳлаш амалиётида тасдиқланган самарали усулдир.
Ўзбекистон аҳолиси 21−22 май кунлари иссиқ ҳароратга гувоҳи бўлади. Хусусан, хорижий об-ҳаво бюролари маълумотига кўра, пайшанба куни Ўзбекистоннинг катта қисмида худди ёздаги каби жазирама иссиқ ҳаво кутилади. Таъкидланишича, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ўртача суткалик ҳарорат иқлимий меъёрдан 5 даража ва ундан ҳам юқори кўтарилиб кетиши прогноз қилинган. Шу куни ҳудудларда ҳарорат максимуми жануб ва чўлларда +43 даражагача кўтарилиши мумкин.
Жума куни Ўзбекистон шимолида, дам олиш кунлари эса мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳароратнинг ҳафта ўрталарига нисбатан анча пасайиши рўй беради. Айни вақтда, бу ҳолат кучли шамол ва чанг-тўзон ҳодисалари ортидан рўй беришини ҳам қайд этиб ўтиш лозим.
Манба: Meteoinfo.ru
Душанба куни Ўзбекистон ҳудудларида марказида Қозоғистондан ўтаётган ва марказида атмосфера босими 1025 гПа бўлган совуқ антициклон чеккаси таъсирида бўлиб, тунда салқинроқ, кундуз куни худди ўтмиш май ойлари каби иқлимий ҳарорат кузатилади. Тоғлар ва водийда қисқа муддатли ёғинлар ёғиб ўтиши мумкин. Сешанба кунидан бошлаб аста-секин салқин ҳаво оқимининг чекиниши ортидан минтақага Каспий денгизи устидан навбатдаги иссиқ ҳаво оқими таъсир эта бошлайди. Унинг минтақани қиздириш билан боғлиқ фаол босқичи пайшанба кунига тўғри келади.

Манба: Meteoinfo.ru
«Ўзгидромет»прогнозига кўра, 19 май куни тоғлар ва Фарғона водий вилоятларидан ташқари ҳудудларда ёғингарчилик кутилмаслигини, ҳарорат кундуз куни республика бўйлаб +30…+35 даражагача иссиқ, тоғларда +22 даража илиқ бўлишини эълон қилинди. Тунги ҳарорат республика катта қисмида +15…+20 даража, тоғларда +10…+15 даражагача илиқ бўлиши кутилади. Водий ва жануб вилоятларидан ташқари ҳудудларида кучли шамол ва чанг тўзонлари кўтарилиши тахмин қилиняпти.
Синоптиклар 20−22 май кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳарорат аста-секин кўтарилиб боришини маълум қилган. Сешанба куни мамлакатнинг катта қисмида куннинг қизиган пайтида ҳарорат +35 даражагача, шимолда +32 даражагача, жанубда +37 даражагача қизиши таъкидланган. Ҳатто, тоғларда ҳам ҳарорат кундуз куни +30 даражагача кўтарилиши мумкин. Чоршанба-пайшанба кунлари ҳарорат ҳафта бошига нисбатан янада кўтарилади. Айниқса, пайшанба куни республика бўйлаб +40 даражага яқин жазирама кутилади. Чўл ва жанубда эса +42 даражали иссиқ ҳарорат. Тунги ҳарорат ҳам душанба кунига нисбатан ушбу кунлари юқори кўтарилади.
Ушбу уч кунликда жойларда ёғингарчилик кутилмайди. Пайшанба куни шимол ва Бухоро-Навоий вилоятларига навбатдаги совуқ ҳаво оқими кириб келиш муносабати билан давомли кучли шамоллар, улар кучайганда 22 м/с гача тезликда эсиб, чанг бўрон ҳодисаларини келтириб чиқариши мумкин.
Жума, шанба-якшанба кунлари ҳудудларда сезиларли паст ҳарорат кутилиб, май ойининг учинчи ўн кулигига хос ҳароратдан пастроқ ҳарорат кутилади. Жума куни республика бўйлаб кучли фронтал шамоллар ва чанг бўронлари бўлиши ҳолати ортади.
Жума, шанба ва якшанба кунлари ҳарорат ўзгариши ва ёғингарчиликлар эҳтимоли тўғрисидаги сўнгги маълумотларини «Ўзгидромет»нинг ҳар куни янгиланадиган қисқа муддатли об-ҳаво прогнозлари орқали аниқроқ билиб олиш мумкин.
«Ўзгидромет»нинг бошқа бир ахбороти ҳамда Европа ўрта ва узоқ муддатли об-ҳаво прогноз маркази (ECMWF)нинг прогнозларига кўра, ҳафта (19−25 май кунлари) давомида республика аҳолиси майнинг сўнгги уч кунлигига мос ҳароратдан бироз юқорироқ ҳароратни ҳис этадилар. Айниқса, бу тоғли ва аҳолиси нисбатан зич истиқомат қилувчи вилоятларга хос. Нукусликлар учун эса ҳақиқий ўтмиш майнинг сўнгги кунларига мос иқлимий муҳит кузатилади. Ёғингарчилик бўйича жорий ҳафта яна ёғин тақчиллиги билан ўтади. Бу айниқса, тоғларда кучли сезилади.


Манба: ECMWF
Шундай қилиб, ҳафта давомида об-ҳаво муҳити иссиқ ва қуруқ ўтиши ойдинлашмоқда. Пайшанба-жума кунлари ҳудудларда чанг бўронлари кузатилиши ҳамда кучли шамоллар эсиши инобатга олинса, масъул тузилмалар мазкур кунлари тезкор чора-тадбирлар ишлаб чиқишга эътибор бериши мақсадга мувофиқдир.
Ҳарорат режими ва тез ўзгарувчан об-ҳаво муҳитининг инсон саломатлигига таъсири
Чоршанба-пайшанба кунлари, водийликлар жума куни ҳам юқори ёз ҳароратига тўқнаш келадилар. Бундай пайтда ҳароратнинг тана ҳароратидан кўтарилиши билан боғлиқ муддатларда аҳоли табиий иссиқликдан азият чекадилар. Ушбу кунлари ҳудудларда аҳоли иссиқлик омилининг организмга салбий таъсирларини камайтиришдаолдинги материалдаги тавсияларга амал қилгани маъқул.
Пайшанба куни шимол ва чўл ҳудудларида, жума куни республиканинг бошқа вилоятларида кучли шамоллар кузатилишидан олдин атмосфера босимининг кескин ўзгариши билан боғлиқ «барик тубсизлик» ҳодисасининг кучсиз кўриниши бўлиши мумкин. Атмосфера босимининг кескин ўзгаришига мойил кишилар ўз саломатлигида ўзгаришлар сезса, аввалги материаллардаги тавсияларга амал қилишлари мақсадга мувофиқ.
Биоиқлимий шароитлар
Ҳафтанинг бошлари ва дам олиш кунлари республиканинг катта қисмида тунги ва тонгги муддатларда ҳарорат кишилар физологиясига ёқимли қулай об-ҳаво шароити туҳфа этилади. Аммо, чоршанба-пайшанба, водий вилояти аҳолиси учун жума кундузги ва кечки муддатларда бундай қулай иссиққлик ҳиссиёти шароити кузатилмайди. Бу кунлари кишилар танаси ҳароратнинг юқори кўтарилишидан бироз қийналади.
Қуйидаги биоиқлимий картада 22 май куни соат 14:00 ҳолатига Африка, Европа ҳамда Осиё мамлакатларининг бир вақтда иссиқликни ҳис қилиш даражаси акс эттирилган. Унда Сурхондарё вилояти жанубий тумани аҳолиси экстремал иссиқлик стресcларини қабул қилиши, бошқача айтганда, ана шу вақтда улар Арабистоннинг энг иссиқ ҳудудлари, Покистон, Афғонистон ва Эроннинг айрим ҳудудларидаги жазирамалар остида юрганлар каби иссиқлик муҳитини таналарида ҳис этишлари мумкинлиги кўрсатилган. Тўқ қизил рангли ҳудудлар иссиқликни энг юқори ҳис қилаётган ҳудудлар бўлиб, унинг қаторида Ўзбекистоннинг жануби ҳам тасвирланган.

Манба: ECMWF
Космик таъсирлар
Ўтган ҳафта ўрталарида Қуёшда март ойидан буён Қуёш доғларидан бирида кучли Х1.2 синф чақнаш жума-якшанба кунлари сайёрамиз магнитосферасида 4−6 баллик магнит бўрони қўзғалишларини келтириб чиқарди. Айни ўтган дам олиш кунлари Қуёшда чақнашлар билан боғлиқ вазият бироз барқарор бўлсада, душанба куни ҳудудларда 3−4 баллик «сариқ» хавфга эга магнит бўрони бўлиши кутилмоқда.

Манба: Xras.ru
Қозоғистондаги Ионосфера институти эълон қилган геомагнит бўрони прогнозида ҳам душанба кунидан ташқари ҳафтанинг бошқа иш кунларида «яшил» — хавфсиз даражадаги магнит бўрони кузатилиши келтирилган.

Манба: Ionos.kz
Ҳозир дунёда магнит бўронларини икки кундан ортиқ давр учун ишончли прогноз қила оладиган восита ва усуллар мавжуд эмас. Шу боис магнит бўронларига таъсирчан кишилар ўз режаларини яқин икки кунлик магнит бўрони прогнози маълумотларига таяниб тузиши мақсадга мувофиқдир.
Об-ҳаво ўзгаришлари билан боғлиқ атмосфера ифлосланиши
Жорий ҳафта об-ҳавоси худдиги ёз бошидаги ҳарорат муҳитини тақдим этгани учун шимол ва чўлларда пайшанба, бошқа вилоятларда жума кунларидан ташқари жойларда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ вазият табиий равишда рўй бермайди. Душанба, пайшанба ва жума кунлари эса республиканинг жуда катта қисмда давомли кучли шамол ва унинг ортидан чанг тўзон ёки чанг бўронлари кузатилиши мумкин.
Бундай муҳитда зарурат туғилганда, ҳавода майда заррачалар билан боғлиқ ифлосланиш ортганида қандай ҳаракат қилиш бўйича Санитария-эпидемиология қўмитаси аҳолининг турли ёш қатламлари ва беморлар учун тайёрлаган тавсиялари билан танишиб қўйиш зарар қилмайди.
Шундай қилиб, 19−25 май кунлари кишилар саломатлиги учун камроқ хавф туғдурувчи иқлимий ва космик муҳит сешанба, шанба ва якшанба кунлари ҳисобланади.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди



