Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Архив фото
Фото: onf.ru
Ўзбекистонда ўтказилган хатловга кўра, эксплуатация муддати ўтаб бўлган 2001 та лифтни янгилаш ва 382 та лифтни таъмирлаш кераклиги аниқланди. Бу ишларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджет маблағларидан 854,6 млрд сўм ажратилади.
Ўзбекистондаги эски лифтларни янгилаш учун 854,6 млрд сўм ажратилади. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан республикадаги 5491 та кўп квартирали уй-жойлардаги 13 798 та лифт ускуналари тўлиқ хатловдан ўтказилган.
Натижада эксплуатация муддати ўтаб бўлган 2001 та лифтни янгилаш ва 382 та лифтни таъмирлаш кераклиги аниқланди. Ушбу мақсадлар учун маҳаллий бюджет маблағларидан 854,6 млрд сўм ажратилиши белгиланган.
Вазирлик, шунингдек, янги қурилиб, фойдаланишга топширилаётган кўп квартирали уй-жойлардаги лифт ускуналарини давлат рўйхатидан ўтказиш «Хавфсиз лифт» ягона идоралараро платформаси орқали амалга оширилишини эслатди. Агар ушбу платформа орқали давлат рўйхатидан ўтказилмаса янги қурилган кўп квартирали бино фойдаланишга қабул қилинмайди.
Платформада лифтларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг реестри ҳам юритиб борилади.
Мазкур реестрга лифтга хизмат кўрсатувчининг лифтларни ўрнатиш ва таъмирлаш фаолияти учун олган рухсатномаси мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, унинг амал қилиш муддати киритилган бўлиши керак. Хусусан, лифтларга хизмат кўрсатувчи мутахассислар тўғрисида маълумотлар киритилиши зарур.
Келгусида «Хавфсиз лифт» ягона идоралараро платформаси орқали республикадаги кўп қаватли уй-жойларнинг барча лифт ускуналарини реал вақт режимида кузатиб бориш имкони яратилади, дейилади вазирлик хабарида.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
 
									 
					
