Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Ўзбекистонда 5−11 май кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
News

Ўзбекистонда 5−11 май кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

May 5, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Ушбу шарҳ «Ўзгидромет»нинг қисқа ва ўрта муддатли об-ҳаво прогнозлари асосида тузилган бўлиб, у бевосита об-ҳаво прогнози эмас.

Бу каби шарҳлар об-ҳаво бюроларининг прогнозларидаги рақамлар, ҳодисаларни оддий тилда тушунтириш имконини беради. Айрим нуқталарда «Ўзгидромет» ҳали тақдим этишга улгурмаган ахборотлар халқаро об-ҳаво прогнози марказларининг маълумотлари билан тўлдирилган — бу ҳам прогнозларни шарҳлаш амалиётида тасдиқланган самарали усулдир.

Ўзбекистонда жорий ҳафтада аҳоли жуда иссиқ ҳароратга гувоҳ бўладилар. Хусусан, хорижий об-ҳаво бюролари маълумотига кўра, бу ҳафта ҳарорати худди июнь ойи бошидаги иқлимий даврга мосдир. Ҳафта бошларидаги иссиқлик тўлқинлари кўплаб вилоятларда ҳарорат максимумлари +40 даража ва ҳатто ундан юқори бўлишини таъминлайди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳафта бошларига нисбатан ҳароратнинг 5 даражагача пасайиши кузатилади. Ҳафта жуда қуруқ ўтиши, фақатгина жума-шанба кунлари тоғлар, Фарғона водийси ҳамда Тошкент вилояти баъзи ҳудудларида қисқа муддатли ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинмоқда.

Манба: Meteoinfo.ruМанба: Meteoinfo.ru

Ҳафта бошидаги иссиқ ҳаво оқими ортидан минтақага шимолдан марказида атмосфера босими 1018 гПа бўлган антициклон жанубий чеккаси таъсир этади. Шу учун ҳам чоршанба кундан бошлаб республиканинг катта қисмида ҳарорат бироз пасайиб боради. Аммо, шунга қарамай бу оқим ҳам ҳудудларга май ойи бошларига хос салқинликни тақдим эта олмайди. Тунги ҳарорат ҳам республика катта қисмида +15…+20 даражадан юқори бўлиши таъминланади.

Манба: Meteoinfo.ruМанба: Meteoinfo.ru

«Ўзгидромет»прогнозига кўра, 5 май куни республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Жуда иссиқ ҳарорат кутилади. Ҳарорат жуда ҳам иссиқ бўлади. Бухоро-Навоий ҳамда жанубий вилоятларда кундузги ҳарорат +40 даражагача, шимол, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятида +37 даражагача ҳамда водийда +35 даражагача кўтарилади. Тунги ҳарорат республика катта қисмида +17…+22 даража, водий ва шимолда +15…+20 даражагача илиқ бўлиши таъминланади. Водий вилоятларидан ташқари ҳудудларда кучли шамол ва чанг тўзонлари кўтарилиши тахмин қилинмоқда.

Маълумот учун қуйида 5 май куни куннинг энг қизиган муддатида кузатилиши мумкин бўлган ҳаво ҳарорати прогноз картаси келтирилмоқда.

Манба: COSMO-RUМанба: COSMO-RU

Синоптиклар 6−8 май кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида 6−7 май кунлари худди душанба кунидаги каби юқори ҳарорат сақланади. Ушбу уч кунликда водийликлар жуда ҳам юқори ҳароратни ўз таналарида чуқур ҳис қладилар. 8 май куни эса водий вилоятларидан ташқари республика ҳудудларида олдинги уч кунликка нисбатан ҳарорат бироз пасаяди. Шунда ҳам кундузги ҳарорат жойларда +30 даражадан баланд кутилади. Бу кунлари ҳам жойларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳатто тоғларда ҳам ёғингарчилик кутилмалари мавжуд эмас. Ҳудудларда кучли шамол ва чанг тўзон ҳодисалари бўлиши эҳтимоли юқори.

Жума ва дам олиш кунлари республиканинг катта қисмида аста-секин ҳарорат яна кўтарилиб боради. Аммо, ушбу кунлари республикага жуда иссиқ ҳаво оқимларининг кириб келиш эҳтимоли йўқ. Жума ва шанба кунлари водий ва Тошкент вилоятлари ҳамда тоғларда қисқа муддатли жала ёғингарчиликлар бўлиши мумкин.

Жума, шанба ва якшанба кунлари ҳарорат ўзгариши ва ёғингарчиликлар эҳтимоли тўғрисидаги сўнгги маълумотларини «Ўзгидромет»нинг ҳар куни янгиланадиган қисқа муддатли об-ҳаво прогнозлари орқали аниқроқ билиб олиш мумкин.

«Ўзгидромет»нинг бошқа бир ахбороти ҳамда Европа ўрта ва узоқ муддатли об-ҳаво прогноз маркази (ECMWF)нинг прогнозларига кўра, ҳафта (5−11 май кунлари) давомида республиканинг аҳоли зич истиқомат қилувчи катта қисмида ҳарорат жуда ҳам юқори бўлиши айтилмоқда. Ёғингарчилик бўйича эса республиканинг жуда ҳам катта қисмида ёғин тақчиллиги бўлиши, фақатгина Хоразм вилояти ҳудудларида меъёрий ёғин бўлиши келтирилмоқда.

Манба: ECMWF

Манба: ECMWF

Манба: ECMWF

Манба: ECMWF

Манба: ECMWF
Манба: ECMWF

Шундай қилиб, ҳафта давомида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво муҳити бўлиши, фақатгина жума-шанба кунлари тоғларда қисқа муддатли жала ёғинлар бўлиши кутилади.

Ҳарорат режими ва тез ўзгарувчан об-ҳаво муҳитининг инсон саломатлигига таъсири

Ҳаафта бошларидаги кунларда республиканинг катта қисмида ҳаво ҳароратининг тана ҳароратидан кўтарилиши ҳисобига, бу каби юқори ҳароратни организмга салбий таъсирларини камайтириш чоралари кўрилиши лозим. Душанба-чорашанба кунлари кундузги муддатларда ҳароратнинг +36 даражадан юқори кўтарилиш об-ҳаво муҳитида очиқ ҳавода камроқ ҳаракатланиш тавсия этилади. Сутка давомида кўпроқ сув ичиш, шакарли сувлар ва спиртли ичимликларни ичишдан тийилиш, ёғли ва бақувват овқатлар истеъмоли ўрнига меваларни қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

Душанба-чоршанба кунлари айрим ҳудудларда кучли шамоллар кузатилишидан олдин атмосфера босимининг кескин ўзгариши билан боғлиқ «барик тубсизлик» ҳодисасининг кучсиз кўриниши бўлиши мумкин. Атмосфера босимининг кескин ўзгаришига мойил кишилар ўз саломатлигида ўзгаришлар сезса, аввалги материаллардаги тавсияларга амал қилишлари мақсадга мувофиқ.

Биоиқлимий шароитлар

Ҳафта бошларида шимол ҳудудларидан ташқари тушдан кейинги кундузги муддатларда аҳоли «иссиқ» ва «жуда иссиқ» биоиқлимий шароит қаршисида бўладилар. Шунинг учун аҳоли ўзлари билан иссиқдан ҳимояланувчи бош кийимлар кийиб олишлари ҳамда енгил оч рангли пахтали устки кийимлар кийишлари мақсадга мувофиқдир. Келаётган якшанба куни яна минтақага кириб келиши мумкин бўлган иссиқ ҳарорат тўлқинида ҳам ушбу тавсияларга амал қилишлари мумкин бўлади. Умуман олганда, ҳафта бошида кечки ва тунги муддатларда ҳам аҳоли намгарчиликнинг юқори бўлиши ҳисобига димиқиш каби ҳиссиёт шароитини қабул қилишлари мумкин.

Космик таъсирлар

Қуёш сиртидаги доғларда қуёш чақнашлари билан боғлиқ вазият ҳозирда бироз беқарор. Шунинг учунми жорий ҳафта бошида магнит бўрони қўзғалиши билан боғлиқ «сариқ» хавф кутилмоқда.

Манба: Xras.ruМанба: Xras.ru

Қозоғистондаги Ионосфера институти эълон қилган геомагнит бўрони прогнозида ҳам душанба кунидан ташқари ҳафтанинг бошқа иш кунларида «яшил» хавфсиз даражадаги магнит бўрони кузатилиши келтирилган.

Манба: Ionos.kzМанба: Ionos.kz

Ҳозир дунёда магнит бўронларини икки кундан ортиқ давр учун ишончли прогноз қила оладиган восита ва усуллар мавжуд эмас. Шу боис магнит бўронларига таъсирчан кишилар ўз режаларини яқин икки кунлик магнит бўрони прогнози маълумотларига таяниб тузиши мақсадга мувофиқдир.

Об-ҳаво ўзгаришлари билан боғлиқ атмосфера ифлосланиши

Жорий ҳафта об-ҳавоси ёзги ҳарорат муҳитини тақдим этгани учун сешанба ва чоршанба кунларидан ташқари жойларда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ вазият табиий ҳолатда рўй бермайди. Сешанба-чоршанба кунлари эса республиканинг жуда катта қисмда кучли шамол ва унинг ортидан чанг тўзон ва чанг бўронлари кузатилиши мумкин.

Бундай муҳитда зарурат туғилганда, ҳавода майда заррачалар билан боғлиқ ифлосланиш ортганида қандай ҳаракат қилиш бўйича Санитария-эпидемиология қўмитаси аҳолининг турли ёш қатламлари ва беморлар учун тайёрлаган тавсиялари билан танишиб қўйиш зарар қилмайди.

Шундай қилиб, 5−11 май кунлари об-ҳаво бўйича энг қулай кунлар пайшанба, жума ва шанба кунлари бўлиб, иқлимий ва космик таъсир ўзгаришларга мойил кўпчилик шу кунларда ўзини нисбатан енгилроқ ҳис қилиши кутилади.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleЭнди Тошкент — Хўжакент каби шаҳар атрофида ҳаракатланувчи поездлар билетини онлайн олиш мумкин
Next Article Экология вазирига гибрид автомобиллар учун экологик сертификат жорий этилгани юзасидан сенатор сўрови юборилди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.