Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»
2024 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшга етди. 2025 йил 1 январь ҳолатига аҳолининг ўртача ёши эса 29,3 ёшни ташкил этди.
2024 йилда Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этди. Бу Миллий статистика қўмитаси маълумотларида акс этган.
Бу кўрсаткич 2023 йилда 74,7 ёшни ташкил этган. Йиллар кесимида Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги динамикаси қуйидагича:
- 1991 йилда — 66,4 ёш;
- 1995 йилда — 69,1 ёш;
- 2000 йилда — 70,8 ёш;
- 2005 йилда — 71,8 ёш;
- 2010 йилда — 73 ёш;
- 2015 йилда — 73,6 ёш;
- 2020 йилда — 73,4 ёш;
- 2024 йилда — 75,1 ёш.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасида 2025 йил 1 январь ҳолатига аҳолининг ўртача ёши 29,3 ёшни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 апрель ҳолатига кўра 37 697 800 кишини ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 734,5 минг кишига ёки 2 фоизга кўпайди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
