Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Ўзбекистонда вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
News

Ўзбекистонда вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

May 7, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистонда вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади. Бу 30 апрель куни қабул қилинган «Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» ги президент қарорида [ПҚ-153-сон] белгиланган. Қарор Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинди.

Банклар ота-оналарни уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар ҳақида хабардор қилиш амалиётини йўлга қўяди.

Банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан ўзининг мобил иловаларига антивирус ҳимоя тизимларини ўрнатиш ҳамда фойдаланувчи қурилмасида зарарли дастурлар белгилари мавжудлиги аниқланганда уларни огоҳлантириш амалиёти жорий этилади.

Ички ишлар органлари масъул бўлинмалари сўровига асосан шубҳали пул ўтказма амалиётларига алоқадор банк карталари тезкорлик билан блокланади.

Терговга қадар текширув ва дастлабки тергов давомида содир этилган кибержиноятлар юзасидан киберхавфсизлик талабларига риоя қилинганлиги бўйича хулоса «Киберхавфсизлик маркази» ДУК томонидан берилади.

Шунингдек, Кибержиноятларга қарши курашишга ва рақамли терговга кўмаклашиш маркази ташкил этилади.

Кибержиноятларни фош этиш, уларни тергов қилиш амалиётидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича илмий асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш Марказнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Қарорга кўра, ҳар ой якуни бўйича тизимида энг кўп кибержиноятлар қайд этилган банклар ва тўлов ташкилотлари рўйхати оммага эълон қилинади.

Марказий банк томонидан аҳоли пул маблағларини жалб қилишга қаратилган фирибгарлик схемалари («молиявий пирамида») аломатларини аниқлаш ҳамда улар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тезкор хабар бериш тизими йўлга қўйилади.

Республика миқёсида ҳар йилнинг ноябрь ойи «Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги» деб эълон қилинади.

Кибержиноятларнинг шакллари ва уларни содир этиш усуллари тўғрисида огоҳлантириш учун интернет ва ижтимоий тармоқлардаги мақсадли (таргет) реклама хизматидан бепул тарзда фойдаланилади.

Марказий банк 2025 йил 1 сентябргача қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган чораларни амалга оширади:

  • банклар, тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг транзакциялари ва бошқа зарурий маълумотларини Марказий банкнинг ягона платформасига интеграция қилиш;
  • Марказий банкда марказлашган антифрод тизимини ҳамда банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг антифрод тизимларини жорий этишни якунига етказиш.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleЎзбекистонлик оғир атлетикачилар жаҳон чемпионатини 17 та медаль билан якунлади
Next Article Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилди, янги департамент тузилди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.