Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: fb.com/olmoniya
Германия ўзбекистонлик ҳамшираларни ишга таклиф қилмоқда. Ойлик маош 2800 евродан бошланиб, номзодлар камида 1 йиллик тажрибага ва дипломга эга бўлиши лозим. Қабул қилинганларга тил курслари, визага ариза топшириш ва авиачипта кабилар бўйича имтиёз берилади.
Гермпаниянинг RecruitMed GmbH & Co. KG компанияси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда ўзбекистонлик тажрибали тиббиёт ходимлари учун вакансия эълон қилди. Бу ҳақда агентликнинг Telegram`даги «Хорижда иш» эълонлар канали хабар берди.
Иш ўринлари 50 та бўлиб, қабул қилинган номзодларга 2800 евродан тўланади. Малака тан олингандан сўнг 3300 евро берилади. Бунда уй ижараси ва овқатланиш ўз ҳисобидан бўлади.
Номзодлар ҳамширалик соҳасида камида 1 йиллик иш тажрибаси бор, 18−40 ёш оралиғида судланмаган, соғлом ва тиббиёт коллежи (3 йиллик) ёки олий таълим (бакалавр) дипломи бўлиши керак.
Танлаб олинганларга Термиз ва Нукус шаҳрида 12 ойлик немис тили курслари, Германияда малака тасдиғи, визага ариза топшириш ва ишга жойлашиш, авиачипта ва трансфер каби имтиёзлар берилади.
Шунингдек, яшаш жойини топишда ёрдам, 13-ойлик маош тизими, суғурта, меҳнат таътили ваъда қилинмоқда.
Мурожаат учун телефон рақами:
- Қорақалпоғистон — 55 102 53 32;
- Сурхондарё — 76 222 45 22.
Мазкур ҳавола орқали рўйхатдан ўтилади.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди