Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон номидан ChiLL Chain жамоаси қатнашди — жамоа ONESEC компанияси мутахассисларидан шакллантирилган.
Тўрт кунлик амалий машғулот давомида жамоалар ҳимояланган IT тизимларига киберҳужумларни моделлаштириш орқали заиф нуқталарни аниқлаш ва инфратузилманинг киберҳужумларга бардошлилигини синаш устида иш олиб борди.
ChiLL Chain жамоаси умумий ҳисобда 8-ўринни эгаллаб, айрим тармоқларда — хусусан, авиация ва банк соҳаларида — етакчи жамоалар қаторига кирди.
Жамоа юқори даражадаги касбий тайёргарлигини намойиш этди ва мураккаб вазифаларнинг бир нечтасини муваффақиятли бажарди. Мусобақадаги иштирок Ўзбекистоннинг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги миллий экспертизасини халқаро саҳнада тақдим этиш ва соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш имкониятини берди.
Асосий натижалар:
- 58 540 балл;
- 61 та аниқланган ноёб заифлик;
- авиация сегментида 2-ўрин;
- банк сегментида 6-ўрин.
Аниқланган заифликлар сони бўйича ChiLL Chain жамоаси мусобақада 1-ўринни эгаллаган жамоа билан тенг натижани кўрсатди, уларнинг умумий баллари эса рақиб жамоанинг натижасидан ошиб кетди.
Standoff 15 — бу соҳадаги энг муҳим воқеалардан бири, унда иштирок этиш Ўзбекистон мутахассисларининг юқори техник даражасини кўрсатиш ҳамда халқаро даражадаги амалий тажриба орттириш имконини берди.
«Биз учун бу шунчаки мусобақа эмас, балки Ўзбекистон энг кучли жаҳон жамоалари қаторида тенг рақобатчи бўла олишини кўрсатиш имконияти. Бундай юқори даражада мамлакатимизни тақдим этганимиздан фахрланамиз», — дея таъкидлади ONESEC компанияси вакиллари.
ONESEC компанияси ахборот тизимлари, серверлар, веб-сайтлар, локал ва корпоратив тармоқларни киберхавфсизлик билан таъминлаш бўйича тўлиқ хизматлар комплексини тақдим этади.
Реклама ҳуқуқлари асосида.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди