Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Жаҳон банки Ўзбекистонга геофазовий маълумотлар етишмовчилигини бартараф этиш учун $35 млн ажратди
News

Жаҳон банки Ўзбекистонга геофазовий маълумотлар етишмовчилигини бартараф этиш учун $35 млн ажратди

May 21, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга фуқаролар ва хусусий секторнинг геофазовий маълумотлардан фойдаланишини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш учун 35 миллион доллар имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади, дея хабар қилди банк матбуот хизмати.

Ўзбекистон ҳукумати лойиҳани биргаликда молиялаштириш учун яна 5,7 млн доллар атрофида маблағ ажратади. Лойиҳа давлат хизматларини рақамлаштиришни давом эттиришга кўмаклашади ва бутун мамлакат бўйлаб ҳудудий ривожланишга ҳисса қўшади.

ЖБ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жадал суръатлар билан кечаётган урбанизация жараёнлари натижасида аҳолининг 50 фоиздан ортиғи шаҳарларда яшамоқда. Бу тенденция, айниқса, йирик шаҳар агломерацияларида ер ресурслари, асосий инфратузилма ва таълим, соғлиқни сақлаш ва жамоат транспорти каби давлат хизматларига бўлган босимни кучайтирди.

Шаҳарларнинг жадал ўсиши ердан фойдаланиш ва инфратузилма тўғрисида батафсил геофазовий маълумотларнинг етишмовчилигига олиб келди. Ўз навбатида, бундай маълумотларнинг етишмаслиги ҳокимият органларининг ҳудудий ривожланишни самарали режалаштириш ва бошқариш имкониятларини чеклайди, фуқаролар ва тадбиркорларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилади, дея қайд этди банк.

Хусусий сектор ҳам ишончли геофазовий маълумотлар, ер ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари ва инфратузилма, жумладан, транспорт, сув ва энергетика коммуникациялари ҳолати тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти чеклангани сабабли қийинчиликларга дуч келмоқда.

«Бундай батафсил ва долзарб маълумотларнинг мавжуд эмаслиги ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини пасайтиради, чунки тадбиркорлар учун хатарларни баҳолаш ва бизнесни бошлаш учун истиқболли жойларни аниқлаш қийин бўлади. Ахборот тақчиллиги сабабли инвесторлар ишончини йўқотади ва иқтисодиётнинг асосий тармоқларида хусусий сектор иштироки чекланади», — деб ҳисоблайди Жаҳон банки экспертлари.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун Ўзбекистон ҳукумати 2021 йилда Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини (ФММИ) ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратди. ФММИ геофазовий маълумотларни шаффоф ва самарали йиғиш, сақлаш, бошқариш ва алмашиш орқали пухта режалаштириш ва барқарор ҳудудий ривожланишга ҳисса қўшишга қаратилган.

«ФММИни ривожлантиришда маълум ютуқларга эришилганига қарамай тегишли давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттириш зарур. Давлат тузилмалари ва хусусий сектор ўртасида фазовий маълумотлар алмашинувини яхшилаш, кадастр базавий хариталарини яратишни якунлаш, муҳандислик коммуникациялари реестрини шакллантириш, шунингдек, ҳудудий ҳокимият органларининг геофазовий маълумотларни бошқариш соҳасидаги салоҳиятини мустаҳкамлаш устувор вазифалар қаторига киради», — деди Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича директори Татяна Проскурякова.

Лойиҳа Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан 2025−2030 йилларда амалга оширилади.

Шунингдек, Кадастрлар ва кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олишнинг интеграциялашган ахборот тизими (UZKAD) модернизация қилинади, объектларнинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ягона манзил реестри яратилади, давлат тузилмалари ва хусусий сектор ўртасида маълумотлар алмашинуви такомиллаштирилади.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида шаҳарнинг 3D модели ва муҳандислик коммуникациялари реестрини яратиш каби хариталаштиришнинг янги технологиялари синовдан ўтказилади. Ушбу воситалар маҳаллий ҳокимият органларига шаҳарни ривожлантириш жараёнларини яхшироқ бошқаришга ва иқлим ўзгариши натижасида юзага келадиган табиий офатларга тайёргарлик кўришга ёрдам бериши кутилмоқда.

Шунингдек, учта янги маълумотларни қайта ишлаш марказини яратиш, ФММИнинг рақамли архитектурасини ишлаб чиқиш ҳамда GPS маълумотларини олиш учун 80 та янги доимий ишлайдиган референс станцияларини ўрнатиш режалаштирилган.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleАҚШ Украинани Россия билан ёлғиз қолдирмоқда. Ғарб ОАВнинг Трамп ва Путин суҳбатига муносабати
Next Article Ўзбекистонда энди ёшга доир пенсия фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.