Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Жиззах шаҳрида фуқарони 30 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахс қўлга тушди. У пулдан 11 200 доллар ва 50 млн сўм олаётганида ушланган.
Жиззах шаҳрида фуқарони Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда Н.Б. (муқаддам судланган) фуқаро Ш. К.ни 30 минг доллар эвазига Мексика давлати орқали АҚШга ишга юборишини ваъда қилган.
Бироқ пулдан 11 200 доллар ва 50 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
