Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » «Журналистнинг меҳнати ҳурмат қилинадиган, ҳалоллик қадрланадиган муҳитни сақлаб қолиш муҳим» — Шерзод Асадов
News

«Журналистнинг меҳнати ҳурмат қилинадиган, ҳалоллик қадрланадиган муҳитни сақлаб қолиш муҳим» — Шерзод Асадов

May 3, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов жамиятда журналистлар меҳнати ҳурмат қилинадиган, факт ва ҳалоллик қадрланадиган муҳитни сақлаш муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда у 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан чоп этилган мақолада маълум қилди.

Шерзод Асадов сўз ва матбуот эркинлигини «демократиянинг асосий устунларидан бири» деб атади. Унинг қайд этишича, «Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида сўз эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқини таъминлаш тараққиёт стратегиямизнинг муҳим ва ажралмас қисми ҳисобланади».

«Ушбу стратегия инсон манфаатларини ҳимоя қилишга, давлат халққа хизмат қиладиган очиқ ва адолатли жамият қуришга қаратилган», — дея қайд этди президент матбуот котиби.

«Кучайиб бораётган глобал таҳдидларга қарамасдан, биз демократик институтларни мустаҳкамлаш йўлидан бормоқдамиз. Дунёдаги сиёсий ва иқтисодий беқарорлик, зиддиятларнинг кескинлашуви ва дезинформациянинг кучайиши шароитида Ўзбекистон журналистика, холис мулоқот ва фикрлар хилма-хиллигини ривожлантириш учун зарур шароит яратиш сиёсатига содиқ қолмоқда», — дея қайд этди у.

«Афсус билан тан олиш керакки, бугунги кунда ҳатто анъанавий равишда демократия таянчи ҳисобланган мамлакатларда ҳам сўз эркинлиги ғояси кўпинча сиёсий, тижорат ёки мафкуравий манфаатлар босими остида қолмоқда. Очиқ журналистика ўрнини нохолис ёндашув эгаллаб, „сўз эркинлиги“ тамойили ўзининг асл қийматини тобора йўқотиб бораётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Халқаро ташкилотларнинг таҳлилларига кўра, 2025 йилда дунёдаги умумий вазият илк бор „мураккаб“ даражага тушиб кетгани соҳадаги аҳволнинг тобора ёмонлашиб бораётганидан далолат беради», — дея таъкидлади Асадов.

Унинг қайд этишича, «жамиятда журналистнинг профессионал меҳнати ҳурмат қилинадиган, факт ва ҳалоллик қадрланадиган, мулоқот очиқликка асосланадиган муҳитни сақлаб қолиш ва ривожлантириш айниқса муҳимдир».

«Бу кунда журналистлар, блогерлар, муҳаррирлар, операторлар, техник ходимларга — ҳар куни маърифат ва ахборот улашиш, воқеаларни холис ёритиш йўлида хизмат қилаётган барчага чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз. Масъулиятингиз, жасоратингиз ва касбингизга садоқатингиз учун ташаккур. Сизларга янги ютуқлар, мустаҳкам соғлик ва ижодий илҳом тилаймиз!» — дея якунлаган у ўз табригини.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous Article2024 йилда бахтсиз ҳодиса сабаб иш вақтида ҳалок бўлганлар хотираси учун дарахтлар экилди
Next Article Ўзбекистон Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар ҳуқуқлари бузилиши кўпайгани бўйича хавотир билдирди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.