Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.
21−23 май кунлари Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да чакана ва улгуржи савдо соҳасидаги кутилган тадбирлардан бири — International Commodity Fair Tashkent 2025 бўлиб ўтади.
International Commodity Fair Tashkent 2025 — ҳар бир иштрокчи маҳсулотини намойиш этиши, янги ҳамкорлар топиши ва Марказий Осиё бозорида танитиши мумкин бўлган ишлаб чиқарувчилар, дистрибьюторлар, чакана савдо тармоқлари ва стартаплар учун ноёб платформа.
Кўргазманинг асосий ҳамкори — Uzum Market — маҳаллий ва жаҳон брендлари учун тарқатиш йўлларини яратадиган мамлакатдаги энг йирик онлайн экотизим.
Кўргазмада қуйидаги маҳсулотлар тақдим этилади:
- кундалик истеъмол товарлари;
- электроника ва маиший техника;
- гўзаллик ва гигиена воситалари;
- уй учун товарлар.
Кўргазма миллий ва халқаро товар ишлаб чиқаришнинг ўзаро уйғунлашувини акс эттиради.
B2B учрашувлар, янги маҳсулот тақдимотлари, маркетплейслар ва савдо тармоқларига чиқиш.
Бизнесни кенгайтириш ва янги мижозларни жалб қилиш имкониятлари.
Катта харидорлар ва чакана савдо платформалари билан тўғридан-тўғри мулоқот.
International Commodity Fair Tashkent 2025 — бу оддий кўргазма эмас, балки бизнесни янги бозорларга олиб чиқиш учун имконият.
Иштирок этиш бепул, олдиндан рўйхатдан ўтиш шарт.
Реклама ҳуқуқлари асосида.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
