20 май куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Ер силкиниши Тошкент вақти билан 20:07 да рўй берган. Унинг координаталари: 41,19 градус шимолий кенглик; 72,6 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 3,4. Чуқурлик — 10 км. Эпицентр — Тошкентдан 283 км жануби-шарқда.

Зилзила эпимарказда 4 балл билан сезилди. Бундан ташқари, Андижон вилояти Пахтаобод туманида 2 балл, 29 км кўрсаткични ташкил этди.