Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.



Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Газета.uz»

Сешанбадан бошлаб Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +37…+40, баъзи жойларда +41…+42 даражагача кўтарилади.

12−16 май кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Фақат айрим тоғли ҳудудларда 12−13 май кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Душанба кундузи ҳаво ҳарорати +32…+35 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +37…+39 даражагача бўлади.

Сешанбадан бошлаб республика ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда ва иш ҳафтасининг охирига келиб, кундуз кунлари ҳаво +37…+40 даражагача, баъзи жойларда +41…+42 даражагача исийди.

Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Бугун кундузи ҳарорат +33…+35 даража, 13−14 майда +35…+38 даража, 15−16 майда +38…+41 даража бўлади. Кечалари ҳарорат +19…+21 даражадан +23…+25 даражагача кўтарилади.



Telegram каналга аъзо бўлинг

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share.
Exit mobile version