Muallif: EurasiaPluse

Todayinfo.kz xabariga ko‘ra, Qozog‘iston prezidenti Qosim-Jomart Toqayev farmon imzolab, Majjan Janbota o‘g‘li Ilyasovni Amerika Qo‘shma Shtatlaridagi Qozog‘iston Respublikasining favqulodda va muxtor elchisi etib tayinladi. Bunga qadar Majjan Ilyasov Buyuk Britaniya, Islandiya va Irlandiyada Qozog‘iston elchisi lavozimini ham vaqtincha bajarib kelgan edi. Aqordaning ma’lumotiga ko‘ra, yangi tayinlov munosabati bilan u ushbu Yevropa davlatlaridagi diplomatik vazifalaridan ozod etildi. Majjan Ilyasov kim? Ma’lumoti: 1996-yilda Qozog‘iston Jahon tillari va xalqaro munosabatlar davlat universitetini tamomlagan; 1998-yilda Niderlandiyaning Gaaga shahridagi Klingendal xalqaro munosabatlar institutida diplomatlar uchun kursni yakunlagan; 2013-yilda Garvard universitetining Kennedi nomidagi davlat boshqaruvi maktabida davlat boshqaruvi bo‘yicha magistr darajasini olgan. Mehnat faoliyati: 1996–1999-yillar —…

Read More

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди. Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров 20−26 май кунлари Швециянинг Мальмё шаҳрида ўтказилган TePe Sigeman & Co супертурнирида ғолиб чиқди.Ўтказилган ўйинлар натижасига кўра 19 ёшли Синдаров биринчи ўринни эгаллади. Шахматчи бирорта ҳам мағлубиятга учрамай, 7 турда 4,5 очко жамғарди.Турнир давомида ўзбекистонлик ўз рейтингини яхшилаб, 3,5 очко жамғарди ва Эло рейтингига кўра 2741 (ҳозирги рейтинги 2706) кўрсаткичини кўрсатди. Онлайн рейтингда ҳам у дунёнинг энг кучли 30 нафар шахматчиси қаторига кирди.Бундан ташқари, у Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) ҳисобида 16,17 балл олди.Иккинчи ўрин 4 очко билан туркиялик Ягиз Каан Эрдоғмушга насиб этди. Бронзани швециялик Нильс Гранделиус олди.10−16 июнь кунлари Синдаров Нодирбек Абдусатторов…

Read More

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди. Akkerman Cement — Ўзбекистондаги йирик цемент ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб, халқаро саноат ҳолдинги доирасида фаолиятини ривожлантириб келмоқда. Ўзбекистондаги асосий ишлаб чиқариш майдони «Оҳангаронцемент» МЧЖ ҳисобланади. Бу корхона цемент ишлаб чиқаришга, замонавий технологик ечимларни жорий этишга ва юқори даражадаги ишлаб чиқаришни таъминлашга ихтисослашган. Компания илмий ҳамжамият билан ҳамкорлик алоқаларини фаол кенгайтирмоқда ҳамда маҳсулотларини нафақат ички бозорга, балки чет элларга ҳам етказиб бермоқда.III Халқаро форум қурилиш компаниялари раҳбарлари, соҳа мутахассислари, технологлар, лаборатория ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини бир жойга тўплади. Қурилиш материалларига бўлган талаб ортиб бораётган шароитда цемент қоришмаларининг сифат барқарорлиги, замонавий технологияларни жорий этиш ва экологик барқарорлик…

Read More

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди. Фото: Ижтимоий тармоқлар Жиззах вилоятининг Зомин туманида 4 та сел оқими кузатилди. Қоронғисой қишлоғи ҳудудида кузатилган сел маҳаллий автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Ҳодиса оқибатида фуқаролар, аҳоли яшаш хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва чорва молларига зарар етмади. 27 май куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида сел ҳодисалари кузатилди, дея хабар қилди Ўзгидромет.Қайд этилишича, соат 12:50 дан 14:50 га қадар Зомин тумани «Дуоба» МФЙ Қоронғисой қишлоғи, «Чорвадор» ҚФЙ Жалойир қишлоғи, «Туркман» ҚФЙ ҳамда Бешбулоқ қишлоқлари юқорисида жойлашган тоғ ва адирликларида кузатилган жала ёмғирлар оқибатида Туркмансой, Жалоирсой ҳамда вақтинчалик сел йўлларидан тахминан 2 метр куб/секунддан — 7 метр куб/секундгача бўлган 4…

Read More

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда энергия ресурслари тарифларининг босқичма-босқич оширилиши давом этаётгани сабабли яқин келажакда инфляция юқори даражада сақланиб қолади. Бу ҳақда S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги шарҳида сўз боради.Энергетика соҳасидаги муаммоларни — юқори субсидиялар ва газ импортини оширишни ҳал қилиш учун ҳукумат 2023 йил октябрь ойидан бошлаб 2027 йилгача бозор нархларига эришиш мақсадида электр энергияси ва газ тарифларини босқичма-босқич оширишни бошлаган. Аввалроқ маълум бўлгандики, 2026 йилдан электр ва газ тарифлари ҳар йили 1 майдан инфляцияни ҳисобга олиб, аммо 10 фоиздан ошмаган миқдорда кўтарилади. Гарчи 2026 йилдан уларни камида уч йилга ўзгаришсиз қолдириш режа қилинганди.Ташкилот таҳлилчиларига кўра, 2025 йилда инфляция 2020−2024…

Read More

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди. Келгуси йилларда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари олтин нархининг пасайиши туфайли камайиши мумкин. Бу ҳақда S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги шарҳида айтилади.Сўнгги йилларда Ўзбекистонда энергетика, тоғ-кон қувватларини кенгайтириш ва бошқа инфратузилма лойиҳаларига сармоя киритилиши сезиларли даражада ошди, ижтимоий харажатлар кўпайди. Натижада 2020−2024 йилларда соф давлат қарзи (шу жумладан, давлат томонидан кафолатланган қарз) ялпи ички маҳсулотга нисбатан йилига ўртача 6,1 фоизга ошиб, ҳам давлат, ҳам умумий ташқи қарзнинг тез ўсишига олиб келди.S&P прогнозларига кўра, ҳукумат 2025 йилда ЯИМнинг қарийб 3 фоизини ташкил этадиган бюджет тақчиллиги мақсадига (2024 йилдаги 3,3% ва 2023 йилдаги 4,9% га нисбатан) яқинлаша олади. 2025 йилда…

Read More

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди. Фото: Президент матбуот хизмати Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга ташриф буюрган ЮНИСЕФ ижрочи директори Кэтрин Расселни қабул қилди. Томонлар болаларга ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш, ижтимоий хизматлар сифати ва улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Президент Шавкат Мирзиёев 27 май куни Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ижрочи директори Кэтрин Расселни қабул қилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Жамғарма билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон ва ЮНИСЕФ ўртасидаги сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорлик даражасидан мамнунлик билдирди.Жамғарма кўмагида Ўзбекистонда «Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун, аҳолини…

Read More

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди. Ўзбекистон номидан ChiLL Chain жамоаси қатнашди — жамоа ONESEC компанияси мутахассисларидан шакллантирилган.Тўрт кунлик амалий машғулот давомида жамоалар ҳимояланган IT тизимларига киберҳужумларни моделлаштириш орқали заиф нуқталарни аниқлаш ва инфратузилманинг киберҳужумларга бардошлилигини синаш устида иш олиб борди.ChiLL Chain жамоаси умумий ҳисобда 8-ўринни эгаллаб, айрим тармоқларда — хусусан, авиация ва банк соҳаларида — етакчи жамоалар қаторига кирди.Жамоа юқори даражадаги касбий тайёргарлигини намойиш этди ва мураккаб вазифаларнинг бир нечтасини муваффақиятли бажарди. Мусобақадаги иштирок Ўзбекистоннинг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги миллий экспертизасини халқаро саҳнада тақдим этиш ва соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш имкониятини берди.Асосий натижалар:58 540 балл;61 та аниқланган ноёб…

Read More

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди. Фото: Weibo / South China Morning Post Хитой шарқидаги кимё заводида юз берган портлаш оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, 19 киши жароҳатланди. Портлаш сабаблари ҳозирча аниқланмади. Хитойнинг шарқий Шаньдун провинциясидаги кимё заводида портлаш юз берди, деб хабар бермоқда South China Morning Post.Ҳодиса маҳаллий вақт билан 27 май куни тушга яқин Гаоми шаҳридаги Shandong Youdao Chemical корхонасида содир бўлган.Беш киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди, олти киши бедарак йўқолди. Воқеа жойида қидирув-қутқарув ва тозалаш ишлари давом этмоқда.Портлаш сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Портлаш «катта оловли шар ҳосил қилди ва ҳавога тутун устунлари тарқалди», деб ёзади нашр. Маҳаллий аҳолининг…

Read More

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди. Дональд Трамп маъмурияти Қўшма Штатларда ўқиш учун ариза топширган барча чет эллик талабалардан ижтимоий тармоқларда текширувдан ўтишни талаб қилиш масаласини кўриб чиқмоқда — бу аввалги бундай саъй-ҳаракатларнинг сезиларли кенгайиши, деб ёзмоқда Politico манбаларига таяниб.Қайд этилишча, бундай мажбурий текширувга тайёргарлик кўриш учун маъмурият АҚШ элчихоналари ва консуллик бўлимларига талаба визаси талабгорлари учун янги суҳбатларни режалаштиришни тўхтатишни буюрмоқда.Агар маъмурият режани амалга оширса, бу талабалар визасини расмийлаштиришни кескин секинлаштириши мумкин. Шунингдек, бу молиявий маблағларини кўпайтириш учун асосан чет эллик талабаларга таянадиган кўплаб университетларга зарар етказиши эҳтимоли бор, деб ёзади нашр.«Бу дарҳол кучга кирадиган бўлиб, ижтимоий тармоқларда талаб қилинадиган скрининг ва текширувни кенгайтириш режасига…

Read More