Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Газета.uz»
Рақобат қўмитаси авиакомпаниялар истеъмолчилар манфаатларига зид ҳаракатларни амалга оширганида, шу жумладан, сунъий равишда чипталарни савдога чиқармаслик ҳолатлари аниқланганда қонунчиликка асосан чора кўрилишини эслатиб ўтди.
Рақобат қўмитаси маҳаллий ва халқаро парвозларни амалга оширувчи авиакомпанияларни авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқаришдан огоҳлантирди.
Қўмитанинг қайд этишича, бугунги кунда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан авиа чипта нархларини барқарорлаштириш, ички йўналишларга тегишли «ҳаво эркинликлари» ва бошқа рағбатлантирувчи механизмлар асосида хусусий секторни, шу жумладан, хорижий компанияларни жалб қилиш, маҳаллий ташувчиларга тенг шартларда субсидия бериш орқали маҳаллий йўналишларда аҳолига кенгроқ кўламда хизмат кўрсатишни кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.
Май ойида Ҳукуматнинг тегишли қарори билан барча маҳаллий ташувчиларга ички йўналишларда ташишларнинг тенг шартларда субсидия бериш жорий этилди.
«Шунингдек, маҳаллий қатновларда авиачипталарнинг нархлари Uzbekistan airways АЖ ва Silk avia авиакомпаниялари томонидан қайта кўриб чиқилиб, пасайтириш чоралари кўрилмоқда. Буларнинг натижасида аҳолига янада қулайлик яратилиб, ички туризмни ривожланиши ва ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишига катта туртки бўлиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.
Рақобат қўмитаси маҳаллий ва халқаро парвозларни амалга оширувчи йўловчи ташувчи компаниялар рақобатга ёки истеъмолчилар манфаатларига зид ҳаракатларни амалга оширганида, шу жумладан, сунъий равишда чипталарни савдога чиқармаслик ҳолатлари аниқланганда қонунчиликка асосан чора кўрилишини билдирди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
