Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz»
Биринчи марта содир этилган айрим енгил йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун инспекторлар маъмурий огоҳлантириш беради. Президент топшириғига асосан бу тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Ўзбекистонда маъмурий жазо тизимида янги таъсир чораси: маъмурий огоҳлантириш жорий этилади.
Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан ишлаб чиқилди, деб хабар қилди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.
Лойиҳага кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим енгил турдаги ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга ДПХ инспектори томонидан огоҳлантириш берилади.
Огоҳлантириш бир йил ичида фақат бир маротаба берилиши мумкин.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
