Ўзбекистонда маъмурий жазо тизимида янги таъсир чораси: маъмурий огоҳлантириш жорий этилади.

Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан ишлаб чиқилди, деб хабар қилди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Лойиҳага кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим енгил турдаги ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга ДПХ инспектори томонидан огоҳлантириш берилади.

Огоҳлантириш бир йил ичида фақат бир маротаба берилиши мумкин.