Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази

24 май тонгида Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида содир бўлган 3,9 магнитудали зилзила кучи Андижон вилоятининг аксар ҳудудларида 2−3 баллгача сезилди.

24 май куни соат 05:25 да Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида 3,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди — Андижон вилоятининг айрим туманларида 2−3 баллгача бўлган силкинишлар қайд этилди, деб хабар берди ФВВ ҳузуридаги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Марказ маълумотларига кўра, зилзиланинг эпицентри Тошкентдан 281 км жануби-шарқда, Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида жойлашган. Координаталари — 41,23° шимолий кенглик, 72,58° шарқий узунлик. Ер силкиниши 10 км чуқурликда содир бўлган ва эпицентрда 4 баллгача сезилган.

Ўзбекистон ҳудудида эса қуйидаги жойларда ер силкиниши қайд этилди:

  • Пахтаобод туманида — 2−3 балл (эпицентрдан 32 км узоқликда);
  • Избоскан туманида — 2 балл (45 км);
  • Учқўрғон туманида — 2 балл (45 км);
  • Андижон туманида — 2 балл (49 км);
  • Андижон шаҳрида — 2 балл (53 км);
  • Жалақудуқ туманида — 2 балл (56 км);
  • Қўрғонтепа туманида — 2 балл (58 км);
  • Норин туманида — 2 балл (58 км);
  • Хонобод туманида — 2 балл (59 км);
  • Олтинкўл туманида — 2 балл (60 км).

Зилзила оқибатлари ва талафотлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Аввалроқ 20 май куни ҳам Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон вилояти ҳудудида сезилганди.



Telegram каналга аъзо бўлинг

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share.
Exit mobile version