Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.
Фото: Яндекс.Харита
Сешанба куни соат 20:07 да Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон вилояти ҳудудида ҳам сезилди (2 балл).
20 май куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Ер силкиниши Тошкент вақти билан 20:07 да рўй берган. Унинг координаталари: 41,19 градус шимолий кенглик; 72,6 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 3,4. Чуқурлик — 10 км. Эпицентр — Тошкентдан 283 км жануби-шарқда.
Зилзила эпимарказда 4 балл билан сезилди. Бундан ташқари, Андижон вилояти Пахтаобод туманида 2 балл, 29 км кўрсаткични ташкил этди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
