Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Словения пойтахти Люблянада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Расмий маросимдан сўнг «Звезда» боғида Барча урушлар қурбонлари ёдгорлигига гул қўйилди. Фото.
22 май куни Люблянадаги Конгресс майдонида Словенияга расмий ташриф билан келган Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Давлат раҳбарини Словения президенти Наташа Пирц Мусар кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул сафланди. Ҳарбий оркестр Ўзбекистон ва Словения давлат мадҳияларини ижро этди.
Икки мамлакат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзолари билан саломлашдилар.
Расмий маросимдан сўнг «Звезда» боғида уруш қурбонлари хотирасига ҳурмат ҳамда тинчлик ва инсонпарварлик ғояларига садоқат рамзи сифатида Барча урушлар қурбонлари ёдгорлигига гул қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, президент Европага ташрифини 19 май куни Венгриядан бошлаганди. У Будапештда олий даражадаги Ўзбекистон-Венгрия музокараларини ўтказди, мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари билан янги қўшма лойиҳаларни келишиб олди, Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди.
Фото
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди







