Тошкент шаҳри Яшнобод туманида қурилиши якунланмаган бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ФВБ хабар қилди.

Ҳодиса 22 май куни соат 12:43 да туманнинг Оҳангарон шох кўчасида янги қурилаётган кўп қаватли бинонинг 11-қаватида содир бўлган.

Бошқарма хабарига кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:52 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин 13:19 да қуршаб олинган ва соат 13:43 да ўчирилган.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган ҳамда вазият тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ