Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Отабек Турдиев / «Газета.uz»
Ўзбекистон мактабларида бу йил 9- ва 11-синфларни 1 миллиондан ортиқ ўқувчи тамомлади (451 мингдан ортиғи — 11-синфни). «Газета.uz» мухбири Отабек Турдиев Тошкент шаҳридаги 330-мактабда бўлиб, «Сўнгги қўнғироқ» тадбиридан фоторепортаж тайёрлади.
Ўзбекистондаги мактабларда «Илм — энг буюк шараф!» шиори остида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари бўлиб ўтди. Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги берган маълумотларга кўра, бу йил республикадаги жами 10 146 та умумтаълим мактабининг 9-синфини 632 946 нафар, 11-синфини эса 451 073 нафар ўқувчи тамомлади.
Шунингдек, «аъло баҳоси ва намунали хулқи» учун 14 041 нафар 11-синф битирувчиси (2475 та кумуш ва 11 566 та олтин) олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланди.
«Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги 330-мактабнинг «Сўнгги қўнғироқ» тадбиридан фоторепортаж тайёрлади. Бу йил даргоҳни 118 нафар битирувчи тамомларкан, уларнинг 10 дан ортиғи муддатидан аввал олий ўқув юртларига ўқишга кириб улгурган.
Отабек Турдиев олган суратлар
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди




































