Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.



Фото: Отабек Турдиев / «Газета.uz»

Ўзбекистон мактабларида бу йил 9- ва 11-синфларни 1 миллиондан ортиқ ўқувчи тамомлади (451 мингдан ортиғи — 11-синфни). «Газета.uz» мухбири Отабек Турдиев Тошкент шаҳридаги 330-мактабда бўлиб, «Сўнгги қўнғироқ» тадбиридан фоторепортаж тайёрлади.

Ўзбекистондаги мактабларда «Илм — энг буюк шараф!» шиори остида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари бўлиб ўтди. Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги берган маълумотларга кўра, бу йил республикадаги жами 10 146 та умумтаълим мактабининг 9-синфини 632 946 нафар, 11-синфини эса 451 073 нафар ўқувчи тамомлади.

Шунингдек, «аъло баҳоси ва намунали хулқи» учун 14 041 нафар 11-синф битирувчиси (2475 та кумуш ва 11 566 та олтин) олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланди.

«Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги 330-мактабнинг «Сўнгги қўнғироқ» тадбиридан фоторепортаж тайёрлади. Бу йил даргоҳни 118 нафар битирувчи тамомларкан, уларнинг 10 дан ортиғи муддатидан аввал олий ўқув юртларига ўқишга кириб улгурган.

Отабек Турдиев олган суратлар



Telegram каналга аъзо бўлинг

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share.
Exit mobile version