Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»
Ўзбекистонда мебелчиларга халқаро сертификат олиш харажати ҳамда хориждан жалб қилинган дизайнер, маркетолог, инженер-технологлар иш ҳақининг ярми қоплаб берилади. Шунингдек, мамлакатда йилига минг нафар мебель усталарини замонавий кўникмаларга ўқитиш йўлга қўйилади.
Ўзбекистонда мебелчиларга халқаро сертификат олиш харажати ҳамда хориждан жалб қилинган дизайнер, маркетолог, инженер-технологлар иш ҳақининг ярми қоплаб берилади. Бу ҳақда 26 май кунги маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
2024 йилда мамлакат мебель экспорти 20 млн долларга етган. Президент сифат, дизайн ва брендга эътибор қаратилса, мавжуд қувватларнинг ўзида экспорт ҳозиргидан 10 карра ошиши мумкинлигини айтди.
Эндиликда халқаро кўргазмаларда ижара пули компенсация қилинадиган майдон ҳозирги 20 квадратдан 40 квадрат метрга оширилади.
Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга малакали мутахассисларни жалб қилиб, йилига минг нафар мебель усталарини замонавий кўникмаларга ўқитишни йўлга қўйиш топшириғини берди.
Бундан ташқари, йиғилишда мебель таннархида импорт хомашё улуши 50−60 фоизни ташкил қилаётгани айтилди. Президент ишлаб чиқарувчилар таннархни пасайтириш учун фурнитура, аксессуар, бўёқ, клей, ДСП каби хомашёга божни камайтиришни сўраганини айтди. «Миллий маҳсулотларимиз рақобатбардош бўлиши учун бунга розилик бераман», — деди давлат раҳбари.
У мутасаддиларга 14 турдаги хомашё, фурнитура, аксессуар учун 3 йил муддатга импорт божини 1 фоиз этиб белгилаш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топшириғини берди. Шунингдек, йиғилишда мебель учун ёғоч ва ёғоч материалларини марказлашган ҳолда олиб келиш йўлга қўйилиши таъкидланди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди