Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.



Фото: ДХХ

НКМК заводининг уч ходими таркибида 1,5 кг олтин бўлган ярим тайёр маҳсулотни завод ичидаги ҳаво тозалаш қувурига яшириб қўйгани аниқланди. Унинг баҳоси 2 млрд 102 млн сўмни ташкил этади. Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоий кон-металлургия комбинатидаги заводнинг уч нафар ходими таркибида 1,5 кг олтин бўлган ярим тайёр маҳсулотни яшириб қўйгани аниқланди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

Қайд этилишича, НКМКнинг Шимолий кон бошқармасига қарашли 3-сонли Гидрометаллургия заводидаги 2 нафар смена устаси ва 1 нафар бўлинма аппаратчиси ўзаро тил бириктирган.

Улар талон-торож қилиш мақсадида таркибида кўп миқдорда олтин моддаси мавжуд бўлган оғирлиги 2 кг ярим тайёр маҳсулотни завод ичидаги ҳаво тозалаш қувурига яшириб қўйган. Тезкор тадбирда ушбу шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига нуқта қўйилган.

Тегишли хулосага кўра, мазкур ярим тайёр маҳсулот таркибида жами 1 кг 523 грамм соф олтин борлиги аниқланиб, унинг баҳоси 2 млрд 102 млн сўмни ташкил этади.

Ҳолат юзасидан ушбу ходимларга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 169-моддаси 4-қисми «а» (Жуда кўп миқдорда ўғрилик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Telegram каналга аъзо бўлинг

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share.
Exit mobile version