Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси
Indorama Kokand Fertilizers & Chemicals заводида аммиак сизиб чиқди. Ходимлар эвакуация қилинди. 10 га яқин одам тиббий ёрдамга мурожаат қилди. Миллий гвардия фавқулодда вазият бартараф этилганини маълум қилди.
Қўқон шаҳридаги Indorama Kokand Fertilizers & Chemicals заводида аммиак сизиб чиқди, деб хабар қилди Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бўйича матбуот хизмати.
Темирйўл систернасидан махсус идишга суюқ аммиак қуйилаётганда шланг ёрилиб кетган, аммиакнинг тахминан 10 фоизи завод ҳудудига оқиб тушган, дейилади хабарда.
Воқеа жойига Миллий гвардия ҳарбийлари, ИИБ ва ФВБ ходимлари етиб келган.
Завод ходимлари ва бошқа фуқаролар хавфсиз жойга эвакуация қилинди. 10 га яқин одам тиббий ёрдамга мурожаат қилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, етти киши ёрдам сўраб, кўрикдан сўнг уйига жўнатилган.
Заводга олиб борувчи йўллар тўсиб қўйилган. Фавқулодда вазият бартараф этилди. Аҳолидан ваҳима қилмаслик сўралади, дейилади хабарда.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

