Қўқон шаҳридаги Indorama Kokand Fertilizers & Chemicals заводида аммиак сизиб чиқди, деб хабар қилди Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бўйича матбуот хизмати.

Темирйўл систернасидан махсус идишга суюқ аммиак қуйилаётганда шланг ёрилиб кетган, аммиакнинг тахминан 10 фоизи завод ҳудудига оқиб тушган, дейилади хабарда.

indorama kokand fertilizers & chemicals, аммиак сизиб чиқиши

Воқеа жойига Миллий гвардия ҳарбийлари, ИИБ ва ФВБ ходимлари етиб келган.

Завод ходимлари ва бошқа фуқаролар хавфсиз жойга эвакуация қилинди. 10 га яқин одам тиббий ёрдамга мурожаат қилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, етти киши ёрдам сўраб, кўрикдан сўнг уйига жўнатилган.

Заводга олиб борувчи йўллар тўсиб қўйилган. Фавқулодда вазият бартараф этилди. Аҳолидан ваҳима қилмаслик сўралади, дейилади хабарда.