Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.



Фото: Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги ёқилғи шохобчасида солярка сақлаш сиғимида ёнғин содир бўлди. Оқибатда 2 фуқаро вафот этди, 1 фуқаро жароҳат билан шифохонага ётқизилди.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида 7 май куни ёнғин содир бўлди, деб хабар берди Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси.

Тахминан 15:06 ларда Қуштепа маҳалласида жойлашган АЁҚШ ҳовлисидаги ҳажми 10 метр куб бўлган 2 дона ёқилғи сақловчи сиғимда (солярка) «ЗИЛ» автомашинасига ёқилғи қуйиш вақтида чақнаш юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, оқибатда 2 нафар фуқаро вафот этган, 1 нафар фуқаро жароҳат билан тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.



Telegram каналга аъзо бўлинг

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share.
Exit mobile version