Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Тошкентда «Келин ҳикояси» япон мангаси кўргазмаси бўлиб ўтмоқда – Газета.uz
News

Тошкентда «Келин ҳикояси» япон мангаси кўргазмаси бўлиб ўтмоқда – Газета.uz

May 17, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида таниқли манга-рассом Каору Морининг (Япония) «Келин ҳикояси» номли манга кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Экспозиция жорий йилда бир вақтнинг ўзида учта мамлакатда: Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда ўтказилаётган «Япон баҳори» XV халқаро санъат фестивали доирасида очилди. Тадбир «Дегдар» инсонпарварлик жамғармаси (Қозоғистон) томонидан ташкил этилган.

каору мори, келин ҳикояси, кўргазма, манга, япония

47 ёшли мангака Каору Мори Токиода яшайди ва ишлайди. Унинг асарлари асосида пухта ўрганилган тарихий материал ётади. Муаллиф сюжетларни узоқ вақтдан бери чуқур ўрганиб келаётган Европа ва Марказий Осиё халқлари маданиятидан топади.

Морининг бутун дунё бўйлаб машҳурлигини 2002 йилдан 2006 йилгача чиқарилган ва анимега мослаштирилган 10 жилдли «Эмма» мангаси келтирди.

каору мори, келин ҳикояси, кўргазма, манга, япония

Каору Мори 2008 йилда «Келин ҳикояси» мангаси устида иш бошлаган ва ҳозиргача давом этмоқда. Унинг 15 жилди нашрдан чиқди. Умумий тиражи қайта нашрлар ва таржималарни ҳисобга олган ҳолда 3 миллиондан ортиқ нусхани ташкил этади.

Манга қаҳрамонларининг анъанавий этник харитаси.Манга қаҳрамонларининг анъанавий этник харитаси.

Тошкентдаги кўргазмада манганинг 14-жилдидан парчалар намойиш этилмоқда. Ундаги воқеалар XIX асрда Марказий Осиёда бўлиб ўтади ва Россия империяси таҳдиди олдида кўчманчи ва ўтроқ қабилаларнинг бирлашиши ҳақида ҳикоя қилади. Асосий қаҳрамонлар шу ҳудудда яшаган турли миллат вакилларидир. Бобларда Каору Мори ўзига хос эътибор ва тарихий контекстга ҳурмат билан акс эттирган тўй маросимлари, уруғлараро муносабатлар ва ўша давр ҳаётининг маданий хусусиятлари тафсилотлари очиб берилган. Куратор Анжелика Акилбекованинг сўзларига кўра, экспозиция учун мангани танлаш шундан келиб чиққан.

«Агар биз, айтайлик, Виктория даври Англияси ҳақида ҳикоя қилувчи «Эмма»ни олиб келганимизда, у бизга унчалик қизиқ бўлмасди. Бу манга эса даштдаги ҳаёт, кўчманчи анъаналар ва маҳаллий урф-одатлар ҳақида. У бизга тушунарли», — дея тушунтирди Акилбекова.

каору мори, келин ҳикояси, кўргазма, манга, япония

Кўргазмани ўтказиш учун ташкилотчилар ҳуқуққа эга бўлганлардан материалларни чоп этиш ва намойиш этиш учун махсус рухсатнома олган. Манга саҳифалари галерея кўргазмаси форматига мослаштирилган: ҳар бир икки томонли саҳифа бутун холст бўйлаб ёйилган.

Никоҳ байрами.

Никоҳ байрами.

Қозоқ қабиласининг вакиллари қўшни қирғиз қабиласини тўйга таклиф қилмоқда.

Қозоқ қабиласининг вакиллари қўшни қирғиз қабиласини тўйга таклиф қилмоқда.

Никоҳ байрами.
Қозоқ қабиласининг вакиллари қўшни қирғиз қабиласини тўйга таклиф қилмоқда.

Экспозиция томошабинларни нафақат ҳар бири алоҳида тарихга бағишланган жилд боблари билан, балки бадиий шакл сифатида манга тили — унинг визуал ритми, планлар ва фонларнинг ўйини, композицион усуллари билан ҳам таништиради. Шулардан бири қора ҳошиялардан фойдаланишдир. Улар ёрдамида рассом матнли изоҳларсиз ҳаракатнинг ўтмишда содир бўлганини кўрсатади. «Келин ҳикояси»нинг баъзи ўринларида матн умуман йўқ — ҳикоя фақат тасвир орқали олиб борилади.

От пойгаси.

От пойгаси.

Азель, 14-жилднинг қаҳрамонларидан бири.

Азель, 14-жилднинг қаҳрамонларидан бири.

От пойгаси.
Азель, 14-жилднинг қаҳрамонларидан бири.

Мангака Каору Мори камдан-кам ҳолларда омма олдида кўриниш беради ва ижтимоий тармоқларда йўқ. Бироқ унинг бутун дунё бўйлаб, шу жумладан, Марказий Осиёда ҳам кўплаб мухлислари бор.

Кўргазмага ташриф буюрганлардан бири Ясмина Халилова 2010 йилда «Илҳом» театрида япон маданияти кечасида «Келин ҳикояси» мангаси ҳақида хабар топганини айтди. У вернисажга келганининг сабабини тушунтираркан, япон муаллифи томонидан «тасвирланган маданиятдан ташқари, ҳурмат ва тафсилотларга эътибор билан» яратилган асарни кўриш ўзи учун муҳим бўлганини билдирди.

каору мори, келин ҳикояси, кўргазма, манга, япония

Халилованинг фикрича, кўргазмага ташриф буюрувчиларнинг кўпчилиги учун манга дунёси билан танишиш эндигина бошланмоқда. Асосийси, қизиқиш бор.

«Кўргазма, гарчи камтарона бўлса-да, бу бир қадам. Илк аниме фестиваллари каби. Япония маданияти билан янги алоқа нуқталари пайдо бўлаётгани ва бундай асарлар томошабинга етиб бораётгани қувонарли», — дейди у.

Кўргазма 25 майгача, душанбадан ташқари ҳар куни соат 10:00 дан 17:00 гача давом этади. Кириш бепул.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleЭнди шаҳар йўлларини таъмирлаш ва йўл чизиқларини чизиш кечаси амалга оширилади
Next Article VII Тошкент халқаро марафони иштирокчилари суғурта ҳимоясига эга бўлди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.