Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Яшнобод туманида янги қурилаётган кўп қаватли бинонинг 11-қаватида ёнғин келиб чиқди. Ўт ўчирувчилар томонидан соат 13:19 да қуршаб олинган ёнғин 13:43 да ўчирилди. Жароҳатланганлар йўқ.
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида қурилиши якунланмаган бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ФВБ хабар қилди.
Ҳодиса 22 май куни соат 12:43 да туманнинг Оҳангарон шох кўчасида янги қурилаётган кўп қаватли бинонинг 11-қаватида содир бўлган.
Бошқарма хабарига кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:52 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин 13:19 да қуршаб олинган ва соат 13:43 да ўчирилган.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган ҳамда вазият тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
