Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Тошкентнинг Fitch агентлиги рейтингидаги иштироки тикланди
News

Тошкентнинг Fitch агентлиги рейтингидаги иштироки тикланди

Aprel 29, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Тошкент шаҳрига хорижий ва миллий валютада узоқ муддатли рейтинг баҳоларини «BB-» даражасида бериб, барқарор прогнозни эълон қилди. Ўзбекистон пойтахти 2023 йилда рейтинглар бекор қилинишидан олдин ҳам худди шундай рейтингга эга эди.

Кўрсаткичлар Fitch`нинг шаҳарнинг қарз юкига чидамлилик кўрсаткичлари агентликнинг рейтинг сценарийси доирасидаги прогнозига кўра (2028 йилда операцион баланснинг қарз таъминоти кўрсаткичи 9 баробардан кам) унинг рейтингларига мос келадиган даражада қолиши ҳақидаги тахминларини акс эттиради.

Тошкентнинг кредит профили «заифроқ» риск-профиль ва «аа» даражасидаги молиявий профилнинг комбинациясини, шунингдек, халқаро аналоглар билан қиёсий таҳлилни ҳисобга олади. Давлат корхоналарининг қарзлари бўйича маълумотлар ва молиявий ҳисоботларни ошкор қилишда шаффофликнинг етарли эмаслиги билан боғлиқ шартли мажбуриятларнинг потенциал ўсиши ва ассиметрик хатарларни ҳисобга олган ҳолда кредитга лаёқатлилик рейтинги бир поғонага (bb дан bb- гача) пасайтирилди.

Хавф профилини «заифроқ даража» деб баҳолаш шаҳардаги барча олтита асосий хавф омилларининг «заифроқ даража» деб баҳоланиши билан боғлиқ.

Бундай баҳолаш 2024−2028 йилларда Тошкентнинг операцион баланс ҳисобидан қарзга хизмат кўрсатиш қобилияти даромадларнинг пасайиши, харажатларнинг ошиши ёки қарз юкининг кўпайиши эҳтимоли туфайли заифлашиши мумкинлигини ҳисобга олади.

Солиқ ва бюджет тизимидаги ислоҳотлар туфайли шаҳарнинг даромадлари беқарор бўлиб қолмоқда. Марказий ҳукумат қарорларига кучли боғлиқлик даромадларни башорат қилишни қийинлаштиради.

Шаҳарнинг даромадларни ошириш имкониятлари чекланган, чунки солиқ ставкалари ва даромадларни тақсимлаш марказий ҳукумат даражасида белгиланади.

Харажатлар шаҳар ваколатларидаги ўзгаришлар ва 2019−2023 йилларда ўртача 12 фоизни ташкил этган юқори инфляция туфайли беқарор бўлиб қолмоқда.

Тошкент даромадлар пасайган тақдирда харажатларни қисқартириш имкониятлари чекланган, чунки сарфланаётган маблағларнинг асосий қисми мажбурий тўловлардан иборат (2023−2024 йилларда харажатларнинг 80 фоиздан ортиғи).

Fitch, шунингдек, давлат корхоналари қарзларининг аксарияти хорижий валютада ифодаланганини таъкидлайди, бу эса валюта хатарларини оширади.

Шаҳарнинг ликвидлиги чекланган: 2023 йил охирида Тошкентнинг пул захиралари 822,5 млрд сўмни ташкил этган, уларнинг катта қисми мақсадли харажатлар учун захираланган. Қарз олиш бозорларига кириш ҳам миллий тартибга солиш билан чекланган.

Fitch`нинг асосий сценарийсига кўра, 2024−2028 йилларда Тошкентнинг операцион баланси йилига ўртача 1,376 триллион сўмни ташкил этади, бу 2023 йилдаги кўрсаткичдан (2,233 триллион сўм) паст. Солиқ тушумлари, аксинча, маҳаллий иқтисодиётнинг кутилаётган кенгайиши фонида 2028 йилга бориб 12,182 триллион сўмгача ўсиши прогноз қилинмоқда.

Агентликнинг эслатишича, мавжуд амалиёт доирасида Ўзбекистон маҳаллий ҳокимият органларининг рейтинги мамлакат суверен рейтинги даражасидан юқори бўлиши мумкин эмас, бу Тошкент шаҳрининг рейтингини аниқлашда ҳам ҳисобга олинган.

Тошкентнинг кредит профили Буэнос Айресникидан юқори ва Сан Паулу даражасида, аммо молиявий профиллари кучлироқ бўлган Анқара, Истанбул, Олмаота ва Еревандан пастроқ.

Пойтахт маъмуриятининг маълум қилишича, Тошкент Марказий Осиёда BB- халқаро рейтингини олган биринчи ва ягона шаҳар бўлди, бу «унинг халқаро майдондаги мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлайди ва пойтахтнинг инвеститсиявий жозибадорлигини оширади».

«Fitch Ratings рейтингининг берилиши шаҳарни янада ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва унинг аҳолиси ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган стратегик лойиҳаларни амалга ошириш йўлидаги муҳим қадамдир», — дейилади хабарда.

Тошкент биринчи марта 2019 йил июнь ойида Fitch рейтингини олган. Агентлик томонидан тақдим этилган кредит рейтинги ва ҳисоботи шаҳарнинг молиявий саломатлиги ва кредит қобилияти ҳақида муҳим маълумот манбаи ҳисобланади. Fitch`нинг Россия/МДҲ ва Қора денгиз минтақасидаги минтақавий раҳбари Дмитрий Сурковнинг таъкидлашича, қанчалик кўп маълумот, қанчалик кўп очиқлик, қанчалик кўп шаффофлик бўлса, шаҳар учун шунчалик яхши.

2022 йил декабрь ойидаги сўнгги ҳисоботида агентлик Ўзбекистонда давом этаётган солиқ-бюджет ислоҳоти фонида шаҳар даромадлари барқарорлиги даражасини «заифроқ» ва «беқарор» деб баҳолаганди. Fitch`нинг қайд этишича, пойтахт томонидан йиғиладиган солиқ тушумлари таркиби ва уларнинг турли даражадаги ҳокимият органлари ўртасидаги тақсимоти марказий ҳукуматнинг хоҳишига кўра доимий равишда ўзгариб туради.

2023 йил декабрь ойи бошида агентлик пойтахтнинг узоқ муддатли кредит рейтинглари бекор қилинишини эълон қилди. Тошкент «рейтинг жараёнида иштирок этишни тўхтатишга қарор қилгани» сабабли шундай қарорга келинган. 2024 йил бошида шаҳар ҳокимлиги рейтингларни қайтариш режалари ҳақида маълум қилганди.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleҚамчиқда Isuzu юк машинаси тормози ишламай қолиши сабаб темир тўсиққа урилди
Next Article Депутатлар хусусий сектор ходимларини ишдан бўшатишни соддалаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.