Қамчиқ довонида Isuzu юк машинаси тормози ишламай қолиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар қилди.

Ҳолат 2025 йилнинг 28 апрель куни соат 11:35 ларда «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтувчи А-373 Тошкент — Ўш автомобиль йўли Тошкент — Водий йўналишининг 157-километрида содир бўлган. Унда Isuzu тормоз тизимида носозлик келиб чиққанлиги сабабли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилган.

Ҳодиса оқибатида Isuzu ҳайдовчиси машина кабинаси ичида қисилиб қолган. У қўл соҳаларидаги шилиниш жароҳати билан Поп тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.