Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » «Укам мажбурий меҳнат қурбони бўлди». Навоийда икки нафар ёшлар етакчиси ЙТҲда вафот этди
News

«Укам мажбурий меҳнат қурбони бўлди». Навоийда икки нафар ёшлар етакчиси ЙТҲда вафот этди

May 6, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Навоий вилоятининг Кармана туманида ёшлар етакчилари вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон хуқуқлари «Эзгулик» жамияти фаоли Хайрулла Қиличев ўзининг Facebook`даги саҳифасида маълум қилди.

Унинг ёзишича, воқеа 3 май, шанба куни юз берган. ЙТҲда уч нафар ёшлар етакчилари бўлган. Икки нафари воқеа жойида вафот этган: Фарҳод маҳалласи етакчиси Улуғбек Облоқулов 29 ёш, Мирсаид Бахром маҳалласи етакчиси Мухриддин Бахронов эса 23 ёшда бўлган.

«Дам олиш кунида раҳбарият топшириғи билан кетаётган уч нафар ёшлар етакчиси автоҳалокатга учрагани айтилмоқда. Қачон ҳокимият тизимлари меҳнат қонунчилигига риоя этадиган бўлишади, келажакдан умидвор ёш кадрлар қайсидир раҳбарнинг буйруғини бажариш вақтида ўлиб кетмайдиган бўлади?», — дейилади ҳуқуқ фаоли постида.

Тармоқларда «Фарҳод» маҳалласи ёшлар етакчиси Улуғбек Облоқуловнинг 3 май куни ўзи томонидан олинган охирги видеоси эканлиги айтилган кадр тарқалди. У видеода Тўдакўлда ўтказилаётган шахмат мусобақасига кетаётганини айтган.

«Ассалому алайкум. [Вилоят ёшлар ишлари агентлиги] бошқармаси [олдидаман]. Шахмат мусобақаси бўлиб ўтади. Жалилов Мирсаид деган ёшимизни олиб келганман. Қизилтепа [тумани]га, Тўдакўлга кетяпмиз, шахмат мусобақасига», — деган у.

«Укам Тўдакўлга дам олишга эмас, тадбир учун борган»

Марҳум ёшлар етакчиси Мухриддин Бахроновнинг акаси Феруз Бахронов «Газета.uz» мухбири билан суҳбатда воқеа тафсилотлари ҳақида гапириб берди.

«Онамнинг сўзларига кўра, ўша куни, яъни 3 май, шанба куни эрталаб ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасидан Валижон исмли ходим укамга қўнғироқ қилиб, бошқармага боришини айтган. Бошқармадан телефон қилишяпти, бормасам бўлмайди, гап эшитаман, деб ювиниб, соқолини олиб, соат 09:00 ларда уйдан чиқиб кетган. Соат 10:00 ларда уйга келиб, укамни сўрасам, уни Тўдакўлга тадбирга кетганини айтишди. Бир неча соат ўтиб, яъни 12:00 ларда воқеа ҳақида хабар топдик», — дейди у.

Унинг таъкидлашича, Оқ Nexia-3 автомашинасида уч киши бўлган. Улардан икки нафари: ёшлар етакчилари вафот этган, Валижон исмли ташкилот вакили тирик қолган, у айни пайтда шифохонага ётқизилган. «Эшитишимизча, машина рулига ўтирган одам тезликни ошириб, бошқарувни йўқотиб қўйган. Ўшанда рулда ким бўлганини билмайман», — дея қўшимча қилди Феруз Бахронов.

«Оилада тўрт фарзандмиз: уч ўғил ва бир қиз. Ўша куни синглимиз Тошкентдан уйга келганди, ҳамма яқинлар йиғилмоқчи эдик. Укам тадбирдан эртароқ келишга ҳаракат қилишини айтган экан. У ҳеч қандай дам олишга бормаган. Тўдакўлда ўтказилган тадбирга кетган. Укам ҳали уйланмаган, 23 ёшда эди», — дейди марҳумнинг акаси.

Унинг қайд этишича, Мухриддин Бахронов ўтган йили Бухоро давлат университетининг иқтисодиёт йўналишини битириб, олти ой аввал ёшлар етакчиси сифатида иш бошлаган эди. У яшаш хонадонида 5 км узоқликдаги Мирсаид Бахром маҳалласида етакчилик қилаётганди.

«Укам ҳар куни эрталаб соат 08:00 уйдан чиқиб кетарди, кеч соат 19:00, 20:00 ларда қайтарди. Шанба куни ишга чиқиб кетиш ҳолати кўп кузатилган, бу одатга айланганди. Меҳнат қонунчилигида қатъий иш вақти белгилаб қўйилган. Ундан ташқари, яна 3−4 соат ишлаганига кўз юмганмиз. Шанба кунлари чақириб, ишлатишлари оқибатида укамдан айрилдик. Ўша куни тадбир ва ҳодиса бўлмаганида ҳозир уйда ўйнаб-кулиб юрган бўларди. Укам 100 фоиз мажбурий меҳнатнинг қурбони бўлди. Бу воқеа иш вақтида бўлса ҳам тушунса бўларди. Лекин воқеа иш пайтида бўлгани йўқ. Дам олиш куни чақиришди ва укамдан айрилдик», — дейди Феруз Бахронов.

«Марҳумларнинг яқинларига моддий кўмак кўрсатилади»

4 май куни Кармана тумани ҳокимлиги ахборот хизмати таъзиянома билдираркан, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тумандаги Фарҳод ҳамда Мирсаид Баҳром маҳаллаларининг ёшлар етакчилари фожиали тарзда вафот этганини тасдиқлади.

«Ёшларимиз орасида фаол, ташаббускор ва фидойи бўлган бу икки азиз инсоннинг эрта ҳаётдан кўз юмиши нафақат уларнинг оиласи ва яқинлари, балки бутун туманимиз жамоатчилиги учун оғир йўқотишдир», — дейилади ҳокимлик ахборотида.

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев икки нафар етакчининг автоҳалокат сабаб вафот этгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганини қайд этди.

«Бир кунда тизимнинг ёш ва забардаст икки етакчисининг кутилмаганда бундай бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этиши — жуда оғир мусибат. Жамоамиз номидан марҳумларнинг оила-аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз. Вафот этган дўстларимизнинг ота-онаси ва яқинларига моддий ва маънавий кўмак кўрсатилади», — дейди у ўз муносабатида.

Саъдуллаевга кўра, Кармана тумани Ёшлар ишлари бўлими шуъба мутахассиси Валижон Касимов шифокорлар назоратида қолмоқда. «Унинг ҳам тезроқ шифо топиб, тузалиб кетиши учун барча имкониятларни ишга соламиз ва ёрдам берамиз», — дейди агентлик раҳбари.

«Газета.uz» ушбу ҳолат юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Навоий вилояти ИИБга сўров юборди. Мазкур ташкилотлар матбуот котиблари эса кун давомида ўз расмий каналларида батафсил маълумот берилишини таъкидлади.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleТрамп хорижий фильмларга 100 фоизли бож солмоқчи – Газета.uz
Next Article Самарқандда жарликдаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.