Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.



Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»

Ўзбекистонда ҳафта давомида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Чоршанба куни ҳаво ҳарорати +25…+30 даражагача пасаяди, сўнгра яна кўтарила бошлайди ва жума куни +33 даражага етади.

Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Душанба куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг энг шимолида, Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Мамлакатнинг катта қисмида ёз каби +35…+38 даражагача иссиқ бўлади. Сешанба ва чоршанба кулари ҳаво ҳарорати пасаяди, чоршанба кунига келиб ҳарорат +25…+30 даражани ташкил этади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва иш ҳафтасининг охирига келиб ҳаво +30…+33 даражагача исийди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сешанба куни +15…+20 даража атрофида энг салқин кун бўлади, сўнг ҳарорат аста-секин +28…+30 даражагача кўтарилади.

Фақат 29−30 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларда, 1−2 май кунлари Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 28−30 апрелда баъзи жойларда 15−20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 28−30 апрель ва 1−2 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Душанба кундузи ҳарорат +36…+38 даража, сешанба куни +31…+33 даража, чоршанба куни +26…+28 даража бўлади. Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида ҳарорат +29…+31 даражагача кўтарилади.



Telegram каналга аъзо бўлинг

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share.
Exit mobile version