Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Ўзбекистонда Болалар саратони бўйича халқаро академик ҳаб ташкил этилади
News

Ўзбекистонда Болалар саратони бўйича халқаро академик ҳаб ташкил этилади

May 23, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2025—2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.

Стратегияни ишлаб чиқиш Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), Вена халқаро тиббиёт университети ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистонда 2025−2030 йилларда болалар саратонига қарши курашнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • болалар саратонини эрта босқичларда аниқлаш ҳолатлари улушини 65 фоизгача ошириш;
  • онкологик ва онкогематологик касалликларга чалинган болаларнинг 1 йиллик яшовчанлигини 34 фоиздан 90 фоизгача, 5 йиллик яшовчанлигини эса камида 60 фоизгача ошириш;
  • саратон касаллигига чалинган болаларни 100 фоиз ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан қамраб олиш.

Стратегиянинг устувор вазифаларига замонавий эрта ташхис ва даволаш дастурларини амалга ошириш, тиббиёт муассасалари инфратузилмасини такомиллаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш, тиббий хизматларни рақамлаштириш, комплекс мониторинг тизимини жорий этиш, шунингдек, психологик-ижтимоий қўллаб-қувватлаш кабилар киради.

Уни амалга ошириш лойиҳаси Самарқанд шаҳридаги ва Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги тиббиёт муассасаларида йўлга қўйилади. Зарур шароитлар яратилса, унинг қамрови мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам кенгаяди.

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси хизматининг академик, илмий ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ҳамда минтақа давлатлари ўртасида болалар онкогематологияси бўйича тажриба алмашиш мақсадида етакчи Европа университетлари клиникалари кўмагида давлат муассасаси шаклида Болалар саратони бўйича халқаро академик ҳаб ташкил этилади. У Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида бўлади.

Академик ҳаб илмий-таълим муассасаси ҳисобланади ва унга қуйидаги асосий вазифалар юклатилади:

  • халқаро сертификатлаштириш ва узлуксиз тиббий таълим тизими бўйича баллар тўплаш стандартларига мос келадиган халқаро таълим дастурларини жорий этиш;
  • қайта тайёрлаш ва малака оширишни ташкил этиш орқали болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси хизмати учун малакали тиббий ва илмий кадрларни тайёрлаш;
  • болаларда онкологик ва онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга қаратилган илғор клиник ва амалий тадқиқотларни татбиқ қилиш ва инновацияларни жорий этиш;
  • тиббиёт муассасаларининг болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси соҳасидаги илмий салоҳиятни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни ҳамда глобал академик ва тадқиқот тармоқларига интеграциялашувни ривожлантириш;
  • етакчи хорижий фармацевтика компаниялари ва тиббиёт марказлари билан биргаликда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабларига мувофиқ белгиланган тартибда истиқболли дори воситалари ва даволаш методикаларининг клиник синовларини ўтказиш;
  • стратегик режалаштириш ва профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун болалар саратони билан касалланишнинг эпидемиологик тенденцияларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш.

2028 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатлар бўйича академик ҳаб учун олиб кириладиган ўқув ва илмий лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, мулътимедиа маҳсулотлари, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, инвентар ва моддий-техника ресурслари божхона тўловларидан озод қилинади. Қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно.

1 июлга қадар «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида онкологик ва онкогематологик касалликларга чалинган болаларни рўйхатга олиш, ташхислаш, даволаш, диспансер кузатуви ҳамда йўналтириш жараёнларини ўз ичига олган беморларнинг рақамлаштирилган маршрути жорий этилади. Унда шифокор қабулига масофадан ёзилиш ҳамда онлайн консулътациялар ўтказиш имконияти мавжуд бўлади.

2025 йил якунигача стратегияни жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleТошкентда қурилаётган бинонинг 11-қаватида ёнғин содир бўлди
Next Article Ўзбекистонда АЭС учун қуруқ совитиш тизимларини ишлаб чиқариш 2026 йилда бошланади — «Ўзатом» раҳбари

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.