Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»
Ўзбекистон ҳукумати ИИВга йил охиригача чорраҳа ва йўллардаги йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фиксацияловчи камералар ва радарларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказишни буюрди. Рухсатсиз ёки ноқонуний ўрнатилган техник жиҳозлар демонтаж қилинади.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 2025 йил охиригача чорраҳалар ва йўллардаги махсус техник жиҳозлар — йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи камералар ва радарларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиши керак. Бу ҳақда ҳукуматнинг 16 майдаги қарорида айтилган, деб хабар берди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Инвентаризация натижаларига кўра рухсатсиз ёки қоидаларни бузган ҳолда ўрнатилган, шунингдек, техник ва стандарт талабларига жавоб бермайдиган техник жиҳозлар демонтаж қилинади.
Тезликдан ошиб кетиш ҳолатлари тез-тез қайд этиладиган ҳудудларда транспорт воситаларининг жорий тезлигини акс эттирувчи ва ҳайдовчиларни огоҳлантирувчи электрон белгилар ўрнатилади.
Бундан ташқари, тадбиркорлар махсус техник воситалардан фойдаланганда шахсий маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва суиистеъмол қилишнинг олдини олиш чоралари кўрилади.
Аввалроқ худди шу қарор билан 1 сентябрдан Ўзбекистонда тезликни назорат қилувчи ҳар қандай стационар ёки мобил радарларни йўл белгиси билан белгилаш мажбурий бўлиши хабар қилинганди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
