Энг сара илмий-оммабоп ва бадиий адабиётларни хорижий тиллардан ўзбек тилига ўгириш ва чоп этиш мақсадида ташкил этилган «1000 китоб» лойиҳаси Таржимон ва муҳаррирлар мактабини йўлга қўйди. 14 май куни ушбу мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Фото: Telegram / @mingkitobuzФото: Telegram / @mingkitobuz

Ушбу маҳорат мактаби ёш муҳаррир ва таржимонларни қўллаб-қувватлаш ҳамда таржима ва таҳрир соҳасида устоз-шогирд анъаналарини йўлга қўйиш, шунингдек, нашриётлар учун таржимон ва муҳаррирлар тайёрлаб бериш мақсадида ташкил қилинган.

Таржимон ва муҳаррирлар мактабида 130 дан ортиқ талабгорлар орасидан саралаб олинган 30 нафар иштирокчи икки ҳафта давомида бепул ўқитилади. Уларга экспертлар ва мураббийлардан иборат жамоа илмий ва илмий-оммабоп таржима ва таҳрир бўйича назарий ва амалий билимлар беради.

Дилшода Мусаева.Дилшода Мусаева.

«Иштирокчиларни ёши ё тажрибаси эмас, балки таржима намуналаридан келиб чиқиб сараладик. Улар мактабни тугатгач „1000 китоб“ лойиҳаси билан ҳамкорлик қилиш имконига эга бўлади. Ёш таржимонлар нафақат билим олади, балки ўз маҳоратини намоён қилиши ҳам мумкин» — дейди лойиҳанинг масъул вакили Дилшода Мусаева.

Очилиш маросимидан сўнг Фанлар академияси Миллий археология маркази катта илмий ходими, тилшунос, «1000 китоб» лойиҳаси контент-менежери Элдар Асанов таржимонлик бўйича биринчи дарсни бошлаб берди.

1000 китоб, ёшлар ишлари агентлиги, китоб, китобхонлик, таржима, таржимон ва муҳаррирлар мактаби

Тез орада муҳаррирлар учун ҳам дарслар старт олади. Келгуси машғулотларда «Тил ва адабиёт» журнали муҳаррири Фаррух Жабборов таҳрир бўйича дарс ўтса, филология бўйича фалсафа доктори, журналист Беруний Алимов илмий таржима ҳақидаги билимлари билан ўртоқлашади.

«1000 китоб» лойиҳасининг Таржимон ва муҳаррирлар мактаби очилиши ва биринчи дарсидан лавҳалар