Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Газета.uz»
8, 9, 10 ва 11 май кунлари Самарқанд — Тошкент йўналишида «Афросиёб» поездининг қўшимча қатновлари ташкил этилади. Транспорт вазирлиги ҳаракат жадвали ҳақида маълумот берди.
Келаётган дам олиш кунлари Тошкент ва Самарқандни боғлаш учун қўшимча «Афросиёб» қатнови йўлга қўйилади, деб хабар берди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 775/776-сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида қўшимча қатновлар ташкил этилади. Ҳаракат жадвали қуйидагича:
Самарқанд → Тошкент:
- Соат 10:55 — 13:15;
Тошкент → Самарқанд:
- Соат 13:56 — 16:14.
Эслатиб ўтамиз, 1 февралдан бошлаб «Афросиёб» эконом-класс чипталари — 20 фоизга, VIP ва бизнес-класс чипталари — 25 фоизга кўтарилган.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
