Келаётган дам олиш кунлари Тошкент ва Самарқандни боғлаш учун қўшимча «Афросиёб» қатнови йўлга қўйилади, деб хабар берди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 775/776-сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида қўшимча қатновлар ташкил этилади. Ҳаракат жадвали қуйидагича:

Самарқанд → Тошкент:

  • Соат 10:55 — 13:15;

Тошкент → Самарқанд:

  • Соат 13:56 — 16:14.

Эслатиб ўтамиз, 1 февралдан бошлаб «Афросиёб» эконом-класс чипталари — 20 фоизга, VIP ва бизнес-класс чипталари — 25 фоизга кўтарилган.