Фарғона водийси вилоятларида ўтказилган рейд тадбирлари давомида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлатлари аниқланди, деб хабар берди «Ҳудудий электр тармоқлари».

Хусусан, 28 апрелдан 4 майгача Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари бўйлаб рейд тадбирлари ўтказилган. Унда истеъмолчилар томонидан 13,89 млн кВт. соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди.

Оқибатда жами 12,5 миллиард сўмлик зарар етказилган. Ҳолатлар бўйича далолатномалар расмийлаштирилган. Шунингдек, тадбирлар давомида 46 та истеъмолчиларнинг 3,4 миллиард сўмлик дебитор қарздорлиги ундирилди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳолда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.