Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Газета.uz»
Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши ва ҳарорат бироз кўтарилиши кутилмоқда. Ҳаво кундузи +31…+34 даражагача исийди. Жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Жума куни Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нам ҳаво кириб келмоқда ва республика бўйича ҳаво булутли бўлади дея хабар берди Ўзгидромет агентлиги.
Баъзи жойларда шамол 15−18 м/с ёки 22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда. Ҳарорат +28…+31 даража, жанубда +35…+38 даража бўлади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши ва ҳарорат бироз кўтарилиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорати +31…+34 даражагача исийди.
Тошкентда шаҳрида жума кундузи бироз қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 12−17 м/с гача кучаяди. Ҳарорат +28…+30 даража бўлади. Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан +31…+34 даража бўлади.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
