Абдулла Абдимўминович Маматқулов Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

У мазкур лавозимда 2024 йилнинг сентябридан буён ишлаб келган Алишер Қурбоновнинг ўрнини эгаллади.

Абдулла Маматқулов 1985 йилда Олтинсой туманида туғилган. 2011 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини механик-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У меҳнат фаолияти давомида «Сурхондарё сув таъминоти» МЧЖ директорининг ўринбосари, Бандихон тумани ҳокимининг ўринбосари, «Сурхондарёсувқурилишинвест» ДУК директори каби масъулиятли лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар «Сурхондарё сув таъминоти» АЖ директори вазифасида фаолият юритган.