Жума куни Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нам ҳаво кириб келмоқда ва республика бўйича ҳаво булутли бўлади дея хабар берди Ўзгидромет агентлиги.

Баъзи жойларда шамол 15−18 м/с ёки 22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда. Ҳарорат +28…+31 даража, жанубда +35…+38 даража бўлади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши ва ҳарорат бироз кўтарилиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорати +31…+34 даражагача исийди.

Тошкентда шаҳрида жума кундузи бироз қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 12−17 м/с гача кучаяди. Ҳарорат +28…+30 даража бўлади. Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан +31…+34 даража бўлади.