Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 8−9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам белгиланган.