Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 2 май куни одам ўлими билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ЙҲХБ хабар берди.

Соат 17:40 ларда КҲАЙ кўчасида А.А. (2004 йилда туғилган) Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган жароҳатлар оқибатида шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.